ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ

✅Ўзбекистон тиббиёт асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси,  “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Тошкент шаҳар бўлинмаси, Самарқанд давлат тиббиёт институти ўртасида хамкорлик Меморандуми имзоланди.

✅Айтиб ўтишим ўринлики, мазкур Меморандум халқимизнинг замонавий тиббий хизматларга бўлган талаб ва эҳтиёжини қондириш, тиббиёт ютуқларидан инсон саломатлиги йўлида оқилона фойдаланиш, тиббиёт тармоғидаги ишларни янги босқичга кўтариш йўлидаги ўзаро ҳамкорлик бўлиб, кенг қамровлилиги билан янада аҳамиятли бўлди.

✅Эътиборингизга қуйидаги маълумотларни тақдим қилмоқчиман. Қувонарлиси шундаки, Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда 2164 та тиббий асбоб-ускуналар ва 1507 та тиббиёт буюмлари рўйхатга олинган. 2020 йилгача Ўзбекистонда тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи 20 та корхона фаолият юритган бўлса бугунги кунда уларнинг сони 34 тага етди. Уларда 100 турдаги тиббий асбоб-ускуналар, 299 номдаги тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарилмоқда. Улардан 2020 йилда 19 турдаги, 2021 йилда 12 турдаги тиббий асбоб-ускуналар рўйхатга олинган.

✅Бугунги кун ҳолатига кўра, хорижий компанияларнинг 224 та тиббий асбоб-ускуналари рўйхатга олинган. Бу хорижий давлатларнинг Давлатимизга бўлган қизиқишидан далолат беради. Юртимизда хорижий мамлакатларнинг энг илғор тиббиёт технологияларига қизиқиш ортиб бораётганининг бевосита далилидир. Бундан ташқари, яна бир нарсани мамнуният билан айтишим ўринлики, Ўзбекистонда тиббий асбоб-ускуналарни рўйхатдан ўтказиш жараёни анча соддалаштиришга қаратилган ҳукуматнинг қатор қарорлари қабул қилинди.
Шу ўринда тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришга маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳам катта қизиқиш билдирмоқдалар.

 ✅Пандемия даврида давлатимиз раҳбари томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор имтиёзлар берилди. Бевосита бу ишларни давоми сифатида жорий йилнинг 12-октябрь куни давлатимиз раҳбари томонидан  721-сонли янги қонун имзоланди.  Унга кўра “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар киритилиб, тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш ва улгуржи сотиш учун лицензия олиш бекор қилинди. Буларнинг барчаси маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётганидан, Ўзбекистон Республикасида тиббий асбоб-ускуналар ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш кўпайишини рағбатлантираётганидан далолатдир.

✅Тадбир давомида муносибларни Ўзбекистон тиббиёт асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмасининг "Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ва техника соҳасида кўп йиллар хизмат ва соҳа ривожига қўшган ҳиссаси учун" эсдалик нишони билан ҳам тақдирладик. Уюшмамизнинг мазкур нишонини тиббиёт фанлари доктори, профессор Акрам Фазилов,  “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Тошкент шаҳар бўлинмаси раҳбари Дилшод Шоумаров, «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков ҳамда Аскар Туҳтаевларга топширилди.

✅Ўйлайманки, мазкур ҳамкорлик Меморандуми уччала томон учун ҳам манфаатли бўлиб, юртимиз истиқболи, халқимиз соғлом ва фаровон ҳаёти учун хизмат қилади.

 ✅Сўзим сўнггида мазкур учрашувда иштирок этган барча меҳмонларга ўзимнинг самимий миннатдорчилигимни билдираман.

ОТАБЕК Жиянбаев,
Ўзбекистон тиббиёт асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш ва етказиб берувчилар уюшмаси раиси